Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

хослайди. Чунки фақат шу ҳаддагина ҳадиснинг маъносини тасаввур қилиш мумкин. Демак, халифа таъзирдаги жазолашда ўнта қамчидан ёки зарбадан ошириб юбормаслиги керак.


3. Ҳибсга олиш: Шаръий ҳибс кишини эркин иш юритишдан тўсишдир. У шаҳарда, уйда, масжидда ё жазо учун тайёрланган махсус қамоқхонада бўлишининг фарқи йўқ. Ҳибснинг шаръий жазо эканига далолат қилувчи ҳадислар ворид бўлган. Баҳз ибн Ҳаким отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади:


«أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَبَسَ رَجُلًا فِي تُهْمَةٍ ثُمَّ خَلَّى عَنْهُ»
«Пайғамбар с.а.в. айбланаётган бир кишини ҳибсга олиб, кейин қўйиб юборганлар». Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади:


«أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَبَسَ فِي تُهْمَةٍ يَوْمًا وَلَيْلَةً»
«Пайғамбар с.а.в. айбланувчини бир кеча-кундуз ҳибсга олганлар». Ҳибс Пайғамбар с.а.в.нинг замонларида уй ёки масжидда бўлган. Абу Бакр р.а.нинг замонида ҳам ҳолат шундай эди. Душманлар учун тайёрланган алоҳида ҳибсхона бўлмаган. Умар р.а. ўз замонида Сафвон ибн Умайянинг бир ҳовлисини тўрт минг дирҳамга сотиб олиб, ҳибсхона қилган. У Ҳатиани бировни таҳқирлагани учун, Собиғни эса «Зориёт», «Мурсалот», «Нозиот» суралари ҳақида ноўрин савол бергани учун ҳибсга олган. Ривоят қилинишича, Усмон ибн Афвон р.а. Бану Тамимнинг ўғрилари ва қотилларидан бири бўлган Зобеъ ибн Ҳорисни қамаган ва у қамоқда ўлган. Яна бир ривоятда Алий ибн Абу Толиб р.а. қамишдан қамоқхона қуриб, уни фойдали жой, деб атаган. Ўғрилар ундан тешик очишган. Кейин тупроқдан яна бир қамоқхона қуриб, уни ёввойилар уяси, деб номлаган.


Қамаш - кесиш ва дарралаш каби жазо туридир. Қамалган одам ундан аламланиши, озор чекиши керак. Токи у жиноятдан қайтара олсин. Шунинг учун қамоқхонани тарбия мактаблари қилишимиз керак, деган гап хато. Чунки мактаб қамоқхона эмас. Мактаб таълим-тарбия маскани бўлса, қамоқхона жиноятчини жазолаш масканидир. Унинг жиноятдан қайтара оладиган жой бўлиши учун биноси, хоналари, даҳлизлари мактаблар, уйлар ва меҳмонхоналарникидан фарқ қилиши лозим. Одамни қайғуга соладиган, қоронғу, кечаю кундуз чироқ ёқиладиган, уй анжомларисиз, пўстлоқдан ясалган дағал ётиш жойлари, каноп матодан тикилган эски-туски кийимлар ва ҳоказолардан иборат бўлиши даркор. Бериладиган овқат ҳам бемаза, оз, лекин жисмнинг озуқаланишига етарли бўлиши керак. Бу

 

181-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222